ҲАМАС қолган барча исроиллик асирларни озод қилишга тайёр

Ҳаракат вакили Ҳазем Қосимнинг сўзларига кўра, бу жараён Ғазодан қўшинларни тўлиқ олиб чиқиш ва доимий ўт очишни тўхтатишга оид келишув доирасида иккинчи босқичда амалга оширилади.
«Биз иккинчи босқичга тайёрмиз – унда барча асирлар бир вақтда озод этилади, лекин бу фақат Ғазодан қўшинлар чиқарилиб, доимий ўт очиш тўхтатилса амалга ошади» — деди у.