Рим папасининг аҳволи оғир

Рим папасининг аҳволи оғир, унда икки томонлама пневмония бошланди
88 ёшли Рим папасида нафас йўллари инфекцияси фонида икки томонлама пневмония ривожланмоқда, деб хабар берди Ватикан матбуот хизмати.
«Шунга қарамай, Францискнинг кайфияти яхши. У эрталаб эҳтиром маросимини ўтказди, кун давомида эса дам олиш, дуо ва китоб ўқиш билан шуғулланди», – дейилади хабарда.