Муҳиддин Мамажоновнинг Фазлиддин Мадраҳимовга қарши реванш жанги ҳам тўлиқ давом этди

Муҳиддин Мамажоновнинг Фазлиддин Мадраҳимовга қарши реванш жанги ҳам тўлиқ давом этди

Олма-Отада давом этаётган Octagon 70 турнирининг асосий кард жанглари бўлиб ўтмоқда.

Карднинг яна бир беллашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Муҳиддин Мамажонов Тожикистон вакили Фазлиддин Мадраҳимов билан тўқнаш келди.

3 раундлик жанг тўлиқ давом этди. Жангда дуранг қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, спортчилар ўртасида 2024 йилнинг декабрь ойида ўтказилган илк жангда Мадраҳимов очколар ҳисобига кўра ғолиб бўлганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: