Трампдан талаб, «Толибон»дан яна рад жавоб

Трампдан талаб, «Толибон»дан яна рад жавоб

АҚШ президенти Дональд Трамп «Толибон»дан қуролларини қайтаришни яна бир бор талаб қилди.

“Биз Афғонистонга 2-2,5 миллиард доллар ёрдам берамиз, бу яхши, лекин мен улар қуролларимизни қайтариб беришларини хоҳлайман… Уларда танклар, юк машиналари, қуроллар, тунги кўриш ускуналари бор. Бизникидан яхшироқ. Шундоққина янги қутидан очилган. Бу ақл бовар қилмайдиган нарса. Мен бу ускуналарни қайтариб олмоқчиман», деган Трамп йиллик Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида.

Афсуски, Трамп америкаликлар Афғонистон халқининг қанчадан-қанча пулларини ўғирлагани ҳақида гапирмади. 2021 йилда «Толибон» ҳокимиятга келганидан сўнг, Вашингтон Америка банкларида сақланаётган Афғонистондаги 10 млрд доллардан ортиқ активларни музлатиб қўйган.

«Америкаликлар қолдириб кетган қуроллар уруш ўлжаси бўлиб, афғон халқининг қонуний мулки ҳисобланади. Агар кимдир уларни биздан тортиб олишга уринса, айнан ўша қуроллардан фойдаланиб жавоб берамиз», деган бунга жавобан «Толибон» расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид.

Маълумот учун, «Толибон» аввалроқ АҚШ мамлакатга молиявий ёрдам бераётганини рад этган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: