Ўзбекистонлик велоспортчи Осиё чемпионатида жаҳон рекордини ўрнатди

Малайзияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди.
Самира Исмоилова турнир давомида 2 та олтин ва 2 та бронза медалларига эга чиқди. Шунингдек, яккалик таъқиб пойгаси дастурида Осиё ва жаҳон рекордини ўрнатди.
Умумий ҳисобда ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.