АҚШ Истанбулдаги Россия билан музокаралар тафсилотларини ошкор қилди

АҚШ Истанбулдаги Россия билан музокаралар тафсилотларини ошкор қилди

АҚШ Давлат департаменти ўз баёнотида Истанбулдаги музокаралар чоғида Россия ва АҚШ вакиллари сўнгги уч йил давомида фалаж бўлиб қолган дипломатик миссиялар фаолиятини икки томонлама нормаллаштириш бўйича батафсил қадамларни ишлаб чиққанини тасдиқлади.

Вашингтон учрашувни конструктив деб атади ва алоқаларни зудлик билан давом эттириш бўйича келишувга эришганини маълум қилди. Келишув санаси ва жойи кейинроқ муҳокама қилинади.

Агентликнинг аниқлик киритишича, Америка томони банк хизматларидан фойдаланиш, ишга ёллаш ва Москвадаги элчихонада шартнома асосида ишлайдиган ходимлар сони бўйича хавотир билдирган.

ОАВ хабарларига кўра, Россия-Америка музокараларининг Истанбулдаги янги босқичи тахминан 6,5 соат давом этган. Томонлар охирги марта Ар-Риёдда учрашган эди. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркиядаги ушбу учрашув икки давлатнинг долзарб масалаларни тез ва самарали ҳал қилишга тайёрлиги нуқтаи назаридан далолат бўлишини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: