Исроил булдозерлари уйларни бузмоқда

Исроил булдозерлари Нур Шамсдаги уйларни бузмоқда; аҳолига кўчиш буюрилди.
Рамазон ойининг биринчи кунида Исроил ҳарбий булдозерлари босиб олинган Ғарбий Қирғоқдаги «Нур Шамс» қочқинлар лагерига кириб, уйларни бузиб, йўлларни кавлаб ташлади.
Лагернинг Халқ қўмитаси раиси Ниҳад ал-Шавиш «Anadolu» ахборот агентлигига маълум қилишича, «бир нечта ҳарбий булдозерлар ал-Маншия маҳалласига бостириб кириб, турар-жой биноларини вайрон қилган.»
Унинг айтишича, Исроил ҳарбийлари «кенг кўламли портлатишларга» тайёргарлик кўраётганини айтиб, аҳолини эвакуация қилишга мажбурлаган.
«Армия лагернинг барча аҳолисига кўчиб кетишни буюрди,» – деди ал-Шавиш.
БМТ маълумотларига кўра, январь ойида босқин бошланганидан бери камида 55 нафар фаластинлик ва уч нафар исроиллик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Ҳужум оқибатида 40 мингдан ортиқ фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.