Тошкентда таровиҳ намозлари сабаб айрим автобус йўналишлари ўзгартирилади

Тошкентда таровиҳ намозлари сабаб айрим автобус йўналишлари ўзгартирилади

Аввалроқ Тошкентда таровиҳ намозлари сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берилганди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати ушбу кўчаларда ҳаракатланувчи автобуслар юзасидан маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, ёпиладиган кўчалардан ҳаракатланувчи автобус йўналишларининг ҳаракати ёндош кўчалар орқали ўзгартирилади.

 

Бу қайси автобусларга тегишли?

 

Ушбу ўзгаришлар қуйидаги сонли автобус йўналишлари қатновига тегишли:

 

50, 22, 127, 18, 106, 148,9Т, 12, 32, 45, 62, 69, 70, 114, 143, 8Т, 20, 27, 35, 46, 53, 73, 91, 146, 42, 43, 109, 65, 118, 120,118, 120, 38, 50,13, 56, 64, 73, 87, 114, 139,56, 118, 150, 17Т, 98,18, 77, 80, 103, 135, 3,137, 161, 65, 78, 71 ва 29.

Қўшимча қилинишича, ушбу йўналишларда қатнов вақти ҳамда автобуслар оралиқ вақти белгиланган вақтдан ортиб кетиши мумкин.

 

Ўзбекистонда рамазон ойи 1 март, шанба куни бошланади. Президент қарорига кўра, ушбу ойда эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга, атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка алоҳида эътибор берилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: