Канада Украинага қўшин юборишни истисно этмайди

Канада Украинага қўшин юборишни истисно этмайди

Канада расмийлари Украина хавфсизлигини таъминлашнинг барча имкониятларини, жумладан, мамлакатга ҳарбий хизматчиларни юборишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда бош вазир Жастин Трюдо Лондондаги Европа етакчиларининг Украина можаросига бағишланган учрашуви якунлари бўйича брифингда маълум қилди. Унинг чиқишлари Канада телеканалларида намойиш этилди.

«Барча вариантлар столда», деди Трюдо, Канада қўшинлари Украинага жойлаштирилиши мумкинми, деган саволга.

Дўстларингизга ҳам юборинг: