Швеция АҚШ кўмагида Украинага қўшин юборишга тайёр

Швеция АҚШ кўмагида Украинага қўшин юборишга тайёр

Швеция Украинага муайян шартлар остида хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр. Бу ҳақда Швеция бош вазири Ульф Кристерссон Европанинг ўн тўққиз давлати ва Канада раҳбарларининг Лондондаги учрашувидан сўнг швед қўшинларини Украинага юбориш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берар экан, айтиб ўтди.

«Буни Америка кўмаги ва Америка хавфсизлик кафолатлари билан амалга ошириш керак. Бу ишончли тузилмалар мавжудлигига асосланиши керак», – дея Швеция ҳукумати раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради ТТ агентлиги.

Унинг қайд этишича, учрашув бўлиб ўтган муҳит қатъийлик билан ажралиб туради. “Ҳамма Украинани кучли қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди ва бунинг учун бундан ҳам кўпроқ нарсани қилишга тайёр”, – дея давом этди Кристерссон.

Дўстларингизга ҳам юборинг: