Браҳим Диас “Атлетико”га гол ургандан сўнг Симеонега бақирди: “Гапир энди!”

Браҳим Диас “Атлетико”га гол ургандан сўнг Симеонега бақирди: “Гапир энди!”

“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Браҳим Диас Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги “Атлетико Мадрид”га қарши ўйинда гол урди.

Голдан сўнг марокашлик футболчи “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне томонга қараб: “Гапир энди! Гапир энди!” дея бақирди.

Маълумот учун, душанба куни ўйин олди матбуот анжуманида Симеоне “Реал”нинг бўлажак баҳс учун эҳтимолий таркиби ҳақида гапириб, Диаснинг майдонга тушишига шубҳа қилганди.

“Менимча, улар Беллингҳем ўрнини тўлдириш учун Чуамени ва Камавинга билан бирга Модрични ўйнатишади. Браим туширилишига ишончим комил эмас”, деган эди мураббий.

Браҳим эса ўйинни асосий таркибда бошлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: