Бухорода 20 ёшли йигитнинг ичагидан мих ва тўғноғичлар топилди – шифокорлар ҳайратда!

Бухорода 20 ёшли йигитнинг ичагидан мих ва тўғноғичлар топилди – шифокорлар ҳайратда!

 

 

Бухоро вилоятида шифокорлар 20 ёшли беморнинг ошқозон-ичак тизимидан ёт жисмларни муваффақиятли олиб ташлашди. Бу ҳақда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Бухоро филиали ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, бемор икки кун аввал тасодифан ёки онгли равишда мих ва тўғноғичларни ютиб юборган. Натижада у оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

 

РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари беморнинг ошқозони ва 12 бармоқли ичагига тушган ёт жисмларни эндоскопик усулда олиб ташлашга муваффақ бўлишди. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

 

Шунингдек, бемор психиатр назоратида рўйхатда тургани ҳам қайд этилган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: