АҚШда торнадо оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди

АҚШда торнадо оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Миссури штатида табиий офат оқибатида камида 12 киши вафот этган. 316 мингдан ортиқ аҳоли электр энергиясидан маҳрум бўлиб қолган.

Арканзас штатида эса торнадо туфайли уч киши ҳалок бўлган ва камида 29 киши тан жароҳати олган. Ушбу штатда момақалдироқ ва торнадо сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Техас штатининг Амарилло шаҳри атрофида юз берган довул натижасида яна уч киши ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, Канзасда 8 киши, Миссисипида 4 киши, Оклахомада 1 киши

Миллий об-ҳаво хизматининг об-ҳавони башорат қилиш марказига кўра, ҳозир энг катта хавф жанубий штатларга таҳдид солмоқда. Торнадо яқин соатларда ғарбий Флорида ва Жоржияга етиб бориши кутилмоқда. Синоптикларнинг айтишича, торнадонинг фаоллиги пасаймоқда, бироқ айрим штатлар учун хавф сақланиб қолмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: