Хитойда чўчқа буйраги инсонга кўчирилди

Хитойда 69 ёшли беморга ген таҳрирланган чўчқа буйраги муваффақиятли трансплантация қилинди. Операцияни Халқ озодлик армияси ҳаво кучлари тиббиёт университети шифокорлари ўтказди. Бу ҳақда «zamon.uz» ёзмоқда.
Шифокорлар бу янгилик донор аъзолар танқислиги муаммосини ҳал қилишга ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлашди. Аввал диялизга боғлиқ бўлган бемор операциядан сўнг буйрак фаолиятини тиклади, креатинин даражаси нормал ҳолатга қайтди.
Бу Хитойда илк тирик беморга чўчқа буйрагини муваффақиятли кўчириб ўтказиш ҳолати бўлиб, илгари бундай операциялар АҚШда амалга оширилган. Хитой олимлари илгари чўчқа аъзоларини ҳайвонлар ва мияси қайтарилмас даражада шикастланган беморларга кўчирган эди.