АҚШ Ар-Риёдда Украина ва Россия ўртасида Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларга бошчилик қилмоқда

Нашрнинг хабар беришича, музокараларда қуйидаги масалалар муҳокама қилинмоқда:
Қора денгизда кемаларнинг эркин навигациясини таъминлаш ва кескинликни камайтириш;
“Назорат чизиғи”ни белгилаш: Қўшма Штатлар тинчликни сақлаш чораларини жорий этиш ва ҳарбий позицияларни музлатишни мақсад қилган.
Россияга олиб кетилган украиналик болаларни қайтариш — АҚШ учун устувор масала.
«Путин умумий ҳолда сулҳни қўллаб-қувватламоқда, бироқ асосий шартлар бўйича музокаралар ўтказилишини талаб қилмоқда», дейилади Reuters мақоласида.