Саудия Арабистонидаги Россия-АҚШ музокаралари мазмуни ошкор этилмайди – Кремль

24 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтган Россия-Америка музокараларининг мазмуни эълон қилинмайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Гап техник музокаралар ҳақида кетмоқда. Бу музокараларда деталлар жуда батафсил муҳокама қилинди, шунинг учун бу музокаралар мазмуни, албатта, ошкор этилмайди. Буни кутмаслик керак», деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, музокаралардаги нутқлар ҳозир таҳлил қилинмоқда. Фақат кейинроқ қандайдир хулосалар ҳақида гапириш мумкин бўлади.