Юқори малакали мигрантлар Россияда имтиёзларга эга бўлади

Юқори малакали мигрантлар Россияда имтиёзларга эга бўлади

 

 

Юқори малакали хорижлик мутахассислар рус тили ва тарихи бўйича мажбурий имтиҳондан озод қилинади, шунингдек, бир қатор бошқа имтиёзларга ҳам эга бўлади, деб ёзади РИА Новости ИИВ ҳужжатларига таяниб.

 

Шундай қилиб, имтиёз сифатида бундай мигрантлар ўзлари ва яқин қариндошлари учун соддалаштирилган тартиб орқали яшаш учун рухсат олиш ҳуқуқига эга.

 

Шу билан бирга, иш берувчилар ушбу мутахассисларни ишга олиш учун махсус рухсат олишлари шарт эмас.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: