Грузияда ТВС Bank асосчиси суд мажлисига келмади

«Кучли Грузия» коалицияси раҳбари, ТВС Bank асосчиси Мамука Хазарадзе Саакашвили даврида йўл қўйилган қонунбузарликлар юзасидан бўлиб ўтаётган тергов ва суд мажлисига чақирилган, аммо у ерга келмаган.
Президент Саакашвили даврида хусусий мулк ҳуқуқлари қўпол бузилиши содир бўлган, кўплаб компания мулкдорлари қамоққа олинган уларнинг бизнеси тортиб олинган. Хусусан Грузияда фаолият юритган 120та нефт ширкатидан атиги 5таси қолган, деди Грузия парламенти депутати Созар Субари.
Грузия қонунчилигига кўра суд мажлисига келмаслик бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.