Трамп судга берилди. Сабаби…

Трамп судга берилди. Сабаби…

Трамп Таълим вазирлигини ёпиш фармони сабаб судга берилди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Таълим вазирлигини ёпиш бўйича фармони судга тортилди. Ўқитувчилар касаба уюшмалари, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва НААСП (рангли аҳолининг ривожланишига кўмаклашиш миллий ассоциацияси) Трамп маъмуриятига қарши даъво киритди.

 

 

 

Трамп 20 март куни имзолаган фармонга кўра, Таълим вазирлиги тугатилиши ва унинг ваколатлари штатларга ўтказилиши керак. Президентнинг таъкидлашича, федерал бюджетдан ҳар йили 60 миллиард доллар мактаб таълими учун ажратилади, лекин натижалар паст. Ҳужжатга кўра, 8-синф ўқувчиларининг 70 фоизи ўқиш, 72 фоизи эса математикани тушунишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

 

 

 

Бундан ташқари, Таълим вазирлиги 1,6 триллион долларлик талабалар кредитларини бошқаради, бу эса АҚШнинг энг йирик банкларидан бири – Веллс Фарго билан тенглашади. Трамп бу функцияни хусусий сектор вакилларига топшириш кераклигини таъкидлаган.

 

 

 

Судга киритилган даъвода фармон Конституцияга ва Конгресс директиваларига зид деб кўрсатилган. Конгресс Таълим вазирлигига таълим имкониятларини ривожлантириш мажбуриятини юклаган, шу сабабли уни тугатиш қонунга мувофиқ эмас.

 

 

 

Маълумотларга кўра, вазирлик Трампнинг бу таҳдидлари ортидан ходимларини деярли ярмига қисқартиришга қарор қилган. Ҳозирда у ерда 4,4 мингга яқин киши ишлайди. Вазирликни тўлиқ ёпиш учун эса Конгресснинг розилиги талаб этилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: