Илон Маск NASA маблағларини Марсга инсонларни юбориш миссиясини амалга оширишга йўналтиришни режалаштирмоқда

Маск, шунингдек, Трампга мурожаат қилиб, Марс дастурини қўллаб-қувватлаш унинг номини тарихда «кашфиётчи президент» сифатида абадийлаштиришига ишонтирган.
Маълум қилинишича, Маск ва АҚШ ҳукуматининг вакиллари SpaceX компаниясининг Artemis Ой дастури бўйича 4 миллиард доллардан ортиқ миқдордаги шартномалардан воз кечиш имкониятини муҳокама қилишган. Мақсад ушбу маблағларни Марс билан боғлиқ лойиҳаларга йўналтириш бўлган.