Мпаббе фаолияти давомида биринчи марта жарима зарбасидан гол урди

Мпаббе фаолияти давомида биринчи марта жарима зарбасидан гол урди

Мадриднинг «Реал» клуби форварди Килиан Мбаппе «Леганес»га қарши баҳсда ўзига хос гол муаллифига айланди.

«Қаймоқранглилар»нинг 26 ёшли футболчиси учрашувнинг 76-дақиқасида дубль қайд этиб, таблода 3:2 ҳисобини ўрнатди. Эътиборлиси, бу франциялик футболчи учун профессионал фаолиятидаги илк тўғридан-тўғри жарима зарбасидан киритилган гол бўлди.

Килиан Мбаппе жорий мавсумда Карло Анчелотти жамоаси сафида барча мусобақаларда 45 та жангда 33 та гол урди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: