Мьянмада содир бўлган кучли зилзиладан сўнг гуманитар инқироз юзага келмоқда

Агентлик бу ҳақда Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг баёнотига таяниб хабар бермоқда.
Табиий офат натижасида Мьянмадаги кўприклар, автомагистраллар, аэропортлар ва темир йўллар зарар кўрган, бу эса қутқарув ишларини қийинлаштирмоқда.
Reuters маълумотларига кўра, Мьянманинг марказий ва шимоли-ғарбий ҳудудларидаги касалхоналар зилзила оқибатида жабрланган одамлар оқимига зўрға бардош бермоқда.