АҚШда самолёт дарёга қулаб тушди

АҚШнинг Небраска штатида кичик самолётнинг Платте дарёсига қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида маҳаллий полиция баёнотида хабар берилди.
Фожиа Фремонт шаҳри яқинида юз берган. Самолёт қулаган вақтда бортда бўлган уч киши ҳалок бўлган. Уларнинг шахси ҳозирча ошкор этилмаган.
Воқеа сабаблари ҳали аниқланмаган. Ҳодисани тергов қилиш учун Федерал авиация маъмурияти (ФАА) ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши (НТСБ) ишга киришган.