Ерга кучли магнит бўрони яқинлашмоқда

Ер юзида яқин кунларда магнит фаоллик сезиларли даражада кучайиши мумкин. Пҳобос об-ҳаво маркази етакчи мутахассиси Михаил Леус берган маълумотларга кўра, 22 апрелдан бошлаб G1 ва G2 даражадаги магнит бўронлари юзага келиши эҳтимоли жуда юқори — тахминан 85 фоиз.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат Қуёшдан Ерга қараб йўналтирилган кучли қуёш шамоли оқими билан боғлиқ. Айнан шу кучли ва зич зарядланган зарралар Ер магнит майдонига таъсир кўрсатиши мумкин.
Бўронлар уч кун давом этиши кутилмоқда. Бу ҳолат айрим одамларда бош оғриғи, ҳолсизлик ёки уйқу бузилиши каби ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин. Техник тизимларда, хусусан, радиоалоқа ва навигация қурилмаларида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.