Ҳиндистон шимолида террорчилар сайёҳларга ҳужум қилди

Жамму ва Кашмирдаги ҳужумда 28 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди. Қурбонларнинг барчаси Ҳиндистон фуқаролари, деб хабар беради CNN-News18.
Ўрмонлари, кўллари ва ўтлоқлари билан машҳур сайёҳлик маскани бўлган Байсарон водийсида 2-3 нафар қуролли шахс отда сайрга чиққан одамларга қарата ўқ узган.
Қайд этилишича, ҳужум учун жавобгарликни “Қаршилик кўрсатиш фронти” деб номланган гуруҳ ўз зиммасига олган.