«Реал»нинг ёзги трансфер режалари ойдинлашди

«Реал»нинг ёзги трансфер режалари ойдинлашди

Marca хабарига кўра, Мадрид клуби ўнг ва чап қанот ҳимоячиси ҳамда ярим ҳимоячи сотиб олиш устида ишламоқда. Клуб Давид Алаба, Эдер Милитао ва Антонио Рюдигернинг соғлиғи ҳақида қайғураётгани учун марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш ҳам мумкин.

 

«Реал Мадрид»нинг ёзги трансфер ойнасидаги устувор вазифаси Трент Александр-Арнольдни қўлга киритишдир. Клуб раҳбарияти «Ливерпуль» ҳимоячисининг жамоага қўшилиши кафолатланган деб ҳисобламоқда. Агар «Ливерпул» уни 1-10 июнь кунлари давом этадиган қўшимча трансфер ойнасида қўйиб юборишга рози бўлса, Трент клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»да ўйнаши мумкин.

 

Хабар қилинишича, клуб раҳбарияти «Борнмут» футболчиси Милош Керкезнинг номзодини муҳокама қилмоқда, «Реал Мадрид» сўнгги бир неча ҳафта ичида 21 ёшли ҳимоячининг ўйинини диққат билан кузатиб борган. Алексис МакАллистер потенциал ярим ҳимоячи сифатида тилга олинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: