Америка қирувчи самолёти кемадан Қизил денгизга йиқилди

Америка қирувчи самолёти кемадан Қизил денгизга йиқилди

АҚШнинг USS Harry S. Truman авиаташувчиси (кемаси)дан F/A-18E Super Hornet қирувчи-бомбардимончи самолёти Қизил денгизга тушиб кетди.

 

Расмий баёнотга кўра, самолётни буксировка қилиш пайтида жамоа назоратни йўқотган ва F/A-18E шатак машинасига қўшилиб денгизга қулаган. Экипажнинг бир аъзоси енгил жароҳат олган.

 

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ҳодиса юзасидан иш очган.

 

Интернетдаги очиқ маълумотларга кўра, F/A-18E Super Hornet қиймати — 56 млн доллар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: