Россия бир кечада Украинанинг 174 та дронини уриб туширди

Россия бир кечада Украинанинг 174 та дронини уриб туширди

«Москва вақти билан 5 июнь соат 20:00 дан 6 июнь куни соат 04:20 га қадар ҳаво ҳужумидан мудофаа хизмати навбатчи Украинанинг самолёт типидаги 174 та дрон аппаратларини тутиб олди ва йўқ қилди», — дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.

Дронлар Брянск, Ростов, Саратов, Воронеж, Калуга, Курск, Орёл, Рязань, Тула, Белгород, Тамбов вилоятлари, Москва вилояти ва Қрим устидан уриб туширилган.

Қора денгиз устида Украинанинг учта «Нептун-МД» бошқариладиган ракеталари ҳам йўқ қилинди.

Кечаси Москва мэри Сергей Собянин Украина Қуролли кучларининг Москвага яқинлашганда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган дронлари сони ўнга етганини маълум қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: