ФХХ Россия чегарасида чет элликларнинг телефонларини текшираётганини тан олди
Россия суд ҳужжатларига кўра, ФХХ (Федерация xавфсизлик хизмати) ходимлари чегарада Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг телефонлари, мессенжерлардаги ёзишмалари ва ўчирилган хабарларини текширмоқда.
Журналистлар аниқлаган тўққизта суд ишида айрим фуқароларга Россияга кириш рад этилган. Бунга тақиқланган диний арбоблар ваъзларини кўриш ва мессенжерлардаги ўчирилган ёзишмалар ҳам асос қилиб кўрсатилган.
Ҳатто бир фуқарога тугмачали телефон кўрсатганидан кейин ҳам мамлакатга киришга рухсат берилмаган.
