Арманистон КХШТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди: Пашинян ташкилотдан чиқишга тайёрлигини билдирди
Арманистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотида (КХШТ) овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Мамлакат бош вазири Никол Пашинян эса Арманистон ташкилотдан бутунлай чиқариб юборилган тақдирда ҳам бундан хурсанд бўлишини айтди.
Пашиняннинг ушбу баёноти Арманистон ва КХШТ ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб бораётган бир шароитда янгради.
