Шавкат Мирзиёев ва Румен Радевнинг музокаралари бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев ва Румен Радевнинг музокаралари бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон ва Болгария президентларининг Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларида қўйидагилар ҳақида келишиб олинди:

 

▪️Тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё ва фармацевтика маҳсулотлари, металл буюмлар ва технологик ускуналар етказиб беришни орқали ўзаро савдони кенгайтириш.

 

▪️Пойтахтларда савдо уйлари очиш, лабораторияларни аккредитациядан ўтказиш ва имтиёзли кредит линиялари ажратиш.

 

▪️Агросаноат, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, геология, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва IT, туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш.

 

▪️Транспорт йўлакларини ривожлантириш ва икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқиш.

 

▪️Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Софияда Миграция агентлигининг ваколатхонасини очиш.

 

▪️Таълим, маданият ва бошқа гуманитар алмашувларни йўлга қўйиш.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: