Исроил-Эрон тортишуви – Эрдўған БАА етакчиси билан хавотирли суҳбат ўтказди

Исроил-Эрон тортишуви – Эрдўған БАА етакчиси билан хавотирли суҳбат ўтказди

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўған БАА Президенти шейх Муҳаммад бин Заид Ал Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида Исроил-Эрон ўртасидаги кескинлик, Туркия-БАА муносабатлари ва минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди.

 

Эрдўған Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари бутун минтақани таҳдид остида қолдириши мумкинлигини таъкидлаб, янги урушнинг олдини олиш зарурлигини билдирди. Унга кўра, Анқара вазиятни барқарорлаштириш учун дипломатик фаолликни кучайтирган.

 

Президент Эрдўған шунингдек, Ғазодаги фалокатли вазият халқаро эътибордан четда қолмаслиги кераклигини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: