Оммавий узилиш: «iPhone»ларда Телеграм қўнғироқлари ишламай қолмоқда!
Билдиришномалар билан боғлиқ муаммолардан сўнг, фойдаланувчилар қўнғироқ қилолмаётганлари ҳақида оммавий равишда шикоят қила бошладилар: улар қўнғироққа ўтолмаяпти, ҳатто қўнғироқлашув экранда кўринмаяпти.
Муаммо асосан илова ёпилганда юзага келади.
Алоқада қолиш учун вақти-вақти билан Телеграмъга киришингиз ёки уни бутунлай очиқ ҳолатда қолдиришингиз керак.
