Исроилнинг ҳаво ҳужуми уч эронлик журналист ҳаётига зомин бўлди

«Fars» агентлиги хабарига кўра, Исроил томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида Эроннинг давлат телерадиокампанияси биноси нишонга олинди ва уч нафар ходим ҳалок бўлди.
Манбалар маълумотича, ҳалок бўлганлар орасида янгиликлар бўлими бош муҳаррири Нима Раджабпур, котибият ходими Масума Азимий ҳамда яна бир телерадиокампания ходими бор.
Ҳужум кеча, янгиликлар дастурининг бошловчиси Сахар Имамий тўғридан-тўғри эфирда бўлган пайтда содир бўлган. Ҳужумдан бироз вақт ўтиб, телеканал трансляцияни қайта тиклади ва бошловчи яна жонли эфирга чиқди.