“Una Moliya” Ўзбекистонда иш бошлайди

“Una Moliya” Ўзбекистонда иш бошлайди

Бугун “Микрокредитбанк” АТБ ва “UnaFinancial” халқаро молия технологиялари ҳолдинги ҳамкорлигида янги микромолия ташкилоти — “Una Moliya”нинг расмий очилиш тадбири ўтказилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади — гаров ва кафил талаб этилмайдиган, бутунлай онлайн микроқарзларни тақдим этиш орқали тадбиркорлар ва олис ҳудудлардаги аҳоли учун молиявий имкониятларни кенгайтиришдир.

Ушбу янги хизматнинг ишга тушиши муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этган “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Икром Джуманиязов ҳамда “UnaFinancial” минтақавий директори Алмаз Торутаев лойиҳа кичик тадбиркорлик учун ишончли молиявий қўллаб-қувватловчи ташкилот бўлишини таъкидлашди.

Банк Ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам юборинг: