Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин 2 соатда қуршаб олинди
12.05.2026 00:33

Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин 2 соатда қуршаб олинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида рўй берган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 6 июл соат 16:38 да Бўстонлиқ тумани «Қоранкўл» МФЙ қир-адирлигида қуруқ ўт (шох-шабба) ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:00 да етиб борган. Ёнғин ҳудуди кенгайишига йўл қўймаслик учун «Бурчмулла» ўрмон хўжалигидан ҳам ёнғин ўчириш ишларига ходимлар жалб қилинган.

Маълумотларга кўра, ёнғин орадан салкам икки соат ўтиб, 18:50 да қуршаб олинган ва соат 19:16 да ўчирилган.

«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ», – дейилади хабарда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: