Андижонда ўқитувчилар таъмирлаган мактаб директори ишдан олинди

Марҳамат туманидаги 42-сонли мактабда кузатилган ҳолат ўрганилганда, педагоглар ўз ихтиёри билан ҳашар уюштирганини айтишган.
Бироқ ўқитувчилар лавозим мажбуриятидан ташқари ишларни бажаришини назоратга олмагани учун мактаб директори лавозимидан озод этилган.
Вилоят ММТБ хабарига кўра, ушбу таълим муассаси 1982 йилда қурилган ва 2005 йилда жорий таъмирланган. Мактабда 1 236 нафар ўқувчи ўқийди.