Женнифер Лопесга кўрсатилган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик — Алишер Қодиров
«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров кечаги Женнифер Лопеснинг чиқишлари фонида, рўмол ўраган аёлларни ҳам қонун билан ҳимоя қилиниши лозимлигини айтди.
“Лопесга қандай кийинишни ўргатмаганимиздек, эътиқодли аёлларимизга рўмолни қандай ўрашни ўргатишни, қолаверса, шу ёшга келиб эътиқоди талабига риоя қилган аёлларни паспортга рўмолини ечиб тушишга мажбурлашни ҳам тўхтатиш керак”, деди депутат.
