Истанбулдан Каппадокиягача: Туркиянинг тунги туризм сирл

Туризм секторининг маълумотлари ва сўровлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, “тунги туризм”, хусусан, кечки саёҳат тажрибаси- бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришмоқда. Тунги саргузаштлар учун Туркиядан кўра қулайроқ жой йўқ, у ўзининг юмшоқ иқлими, қуёшли табиати ва хилма-хил таклифлари билан тенги йўқ манзиллардан биридир. Туркиянинг маданий диққатга сазовор жойларини тунда кашф қилиш имконини берувчи “Тунги музейлар” лойиҳаси доирасида ўтган йили мамлакатнинг энг муҳим маданий мерос объектларига, жумладан Измирнинг Эфес ва Денизлининг Ҳиераполиси (Памуккале)га 395.000 дан ортиқ зиёратчи ташриф буюрди.
Истанбулнинг тунги жонли ҳаёти: музейлар, концертлар, Босфор саёҳатлари
Туркиянинг маданий пойтахти Истанбул тунда ўзгача тус олади. Тунги музейлар лойиҳаси доирасида зиёратчилар шаҳардаги кўплаб музейларни, жумладан, Истанбул археология музейлари ва Галата минорасини ўрганишлари, шунингдек, турли хил кечки концертлар, очиқ осмон остидаги кино томошалари ва ажойиб тунги ҳаётдан баҳраманд бўлишлари мумкин. Бу йил Жастин Тимберлейк ва Робби Уилямс каби жаҳон супер юлдузларининг очиқ ҳаводаги концертлари ёзнинг илиқ тунларини унутилмас байрамларга айлантиради. City Линес томонидан ҳар шанба куни қуёш ботишини кузатиш учун саёҳатлар ташкил этилади, махсус кечки овқат турлари эса меҳмонларга шаҳарнинг чироқлар билан безатилган манзарасидан сув узра завқланиш имконини беради.
Измирдан Муғлагача: жонли Эгей денгизи
Туркиянинг Эгей минтақасидаги тунги саргузаштлар Измир ва Муғлада давом этади. Эфес ва Измирдаги Маданият ва санъат фабрикаси, Муғланинг Бодрум сув ости археология музейи эса Тунги музейлар лойиҳаси билан ойдин осмон остида тадқиқот ўтказишга таклиф қилади. Иккала шаҳардаги оқшом мазали лаззатларга бой. Измирнинг гастрономик саҳнаси, жумладан, шаробга бой Урла ҳудуди Эгей осмони остида бетакрор кечки овқатларни таклиф этади. Денгиз маҳсулотлари ва Эгей услубидаги газакларнинг ноёб таъмини ҳис эттирувчи аънанавий таомхоналардан тортиб, Michelin Guide томонидан тан олинган ресторанлар мавжуд. Бундан ташқари, Измирнинг жонли тунги ҳаёти тадбирлар билан янада мароқли бўлади. Кечқурун, айниқса Бодрумнинг курорт шаҳарларида афсонавий тунги ҳаёт бошланади. Кўпроқ ноёб тажрибаларни қидираётганлар учун Фетҳие ва Мармарис каби Муғланинг Мовий яхталарида ой нурида сокин қайиқ саёҳатлари ва тунги шўнғишлар мавжуд. Измирнинг Карабурун туманидаги бешта махсус жойда тунги шўнғишлар ўз фаолиятини давом эттиради.
Тунги сув остидаги саргузаштлардан юлдузлар остидаги гольф ўйинигача: Турк Ривиерасида бир кеча
Қуёш ботганда Анталиядаги Қадимги Аспендос театри ёз кечалари мусиқа, опера ва балет спектакллари билан жонланади, нуфузли Аспендос халқаро опера ва балет фестивали саҳнасига айланади. Анталия музейи, Алания музейи ва некропол музейи, шунингдек, Аспендос, Патара, Сиде каби қадимий обидалар соат 22:00гача ташриф буюрувчиларга очиқ. Соҳил бўйлаб тунги шўнғиш учун Каш мукаммал танловдир, чунки у дунёнинг энг яхши шўнғиш йўналишлари ўнталигига киради. Ҳашаматни излаётганлар Белек шаҳрига боришлари мумкин, жаҳон даражасидаги гольф майдонлари беқиёс таассурот қолдиради. Махсус ёритилган майдонларда ўйинчилар юлдузлар остида гольф ўйнаш имкониятига эга бўлади.
Каппадокия: эртаклар мамлакати
Эртаклар юрти Каппадокия тунда бутунлай бошқача қиёфага киради. Енгил ёритилган водийлар ва рамзий пери бажалари юлдузлар билан қопланган осмон остида сокин оқшом сайрлари учун замин яратади. Деринкую, Каймакли ва Ўзконак ер ости шаҳарларига соат 21:00 гача кириш мумкин. Кўплаб одамлар учун эса энг зўр тажриба тонг отишидан аввал бошланади. Осмон зулматга чўккан пайтда ўнлаб ҳаво шарларининг аста-секин шиширилиши, ҳавога кўтарилиши ва пери бажалари устидан сузиб ўтиб, осмон узра балет намойиши такрорланмас таассуротдир. Мичелин қўлланмасидаги Туркиянинг энг янги манзили сифатида эътироф этилган Каппадокиянинг мазали кечки таомларидан татиб кўринг. Шунингдек, ғор меҳмонхонасида дам олиб, маҳаллий чойларидан юдумлаб, кечани чинакам Каппадокия услубида якунлашга нима етсин!!!