Миграция соҳасидаги муаммоларга кўз юмиб бўлмайди

Миграция соҳасидаги муаммоларга кўз юмиб бўлмайди

Бу ҳақда Россия президенти маслаҳатчиси, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раиси Валерий Фадеев Тошкентда бўлиб ўтган давра суҳбатида маълум қилди.

Фадеев миграция соҳасида бир қанча муаммолар тўпланиб қолган ва уларга кўз юммасдан, тегишли мақбул ечимларни топиб, ижобий ҳал қилиш кераклигини таъкидлади.

Россия вакили ушбу давра суҳбати хулосалари ва тавсиялари асосида якуний ҳужжат тайёрлаб уни ҳар икки давлатнинг қонунчилик ва ижро ҳокимияти органларига, парламентларга юборишни таклиф қилди.

Тошкентда 2 октябрь куни «МДҲ ягона меҳнат бозорини шакллантириш доирасида миграция сиёсатини такомиллаштириш» мавзусида Ўзбекистон-Россия давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: