Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича қандай келишувларга эришилди?

– Ўт очишни тўхтатиш: Исроил ҳукумати келишувни тасдиқлаши билан Ғазодаги жанговар ҳаракатлар дарҳол тўхтатилади.
– Гаровдагиларни озод қилиш: ҲАМАС тирик қолган тахминан 20 кишини озод қилади.
– Маҳбуслар алмашинуви: Исроил томонидан 1 700 га яқин фаластинлик маҳбус, жумладан 250 нафари умрбод қамоқ жазоси олганлар озод этилади.
– Исроил қўшинларининг чекиниши: Исроил Мудофаа кучлари (ИДФ) 72 соат ичида Ғазо ичидаги “келишилган чизиқ” орқасига қайтади.
– Ёрдам кириши: БМТ ва Қизил Ярим Ой жамияти назорати остида инсонпарварлик ёрдами йўлаклари очилади.
– Воситачилар: Қатар, Миср, Туркия ва АҚШ келишув ижросини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Ҳали ҳал қилинмаган муаммолар:
– Исроил чекиниш чизиқларининг якуний харитаси ҳали тасдиқланмаган.
– Сулҳдан кейин Ғазони ким бошқаради? Фаластин маъмурияти (ПА), Араб давлатлари қўллаб-қувватлаган ҳукумат ёки технократик бошқарув