Рақобат қўмитаси Golden House’ни огоҳлантирди
 
                
Қўмита ўтказган текширувларда, компания улуш асосида кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олиш бўйича шартномаларга истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи бандлар киритгани аниқланган.
Хусусан, агар харидор шартномани ўз ташаббуси билан бекор қилса ёки компания фаолиятидан норози бўлиб, ОАВ ёки давлат идораларига мурожаат қилса, шартнома қийматининг 10%и миқдорида жарима ушлаб қолиниши кўзда тутилган.
Қўмита бу ҳолатни истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш деб баҳолади ва компанияга камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берди.

 
                                             
                                             
                                             
                                         
                                         
                                         
                                        