Нукус – Урганч поезди нархи 2 карра оширилади

Нукус – Урганч поезди нархи 2 карра оширилади

22 ноябрдан бошлаб 6354-6353-сонли “Нукус–Урганч–Нукус” йўналишида қатновчи шаҳарлараро поездлари учун чипта нархлари оширилган.

Янги чипта нархлари:

Катталар учун — 40 000 сўм;
Болалар учун — 21 500 сўм.
Янги тарифлар хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида жорий этилаётгани айтилган..

Шу йил 27 сентябрда ишга туширилган ушбу йўналишдаги поезд нархлари айни пайтда катталар учун 20 минг сўм, ёш болаларга 11500 сўмни ташкил этади.

Поезд эрталаб Нукусдан соат 5:30 да жўнаб, соат 8:50 да Урганчга етади. Урганчдан соат 15:30 да юриб, Нукусга 18:50 да кириб боради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: