Данияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланади
Дания ҳукумати 15 ёшдан кичик болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлайдиган қонун лойиҳасини эълон қилди. Бу қадам болаларни зарарли контент ва онлайн тижоратдан ҳимоя қилишга қаратилган.
Онлайн платформалар ҳамкорлик қилмаса, уларга глобал даромадининг 6% гача жарима солинади.
Маълумотларга кўра, Данияда 13 ёшгача бўлган болаларнинг 94% ва ҳатто 10 ёшдан кичикларнинг ярми ижтимоий тармоқда аккаунтга эга.
