Трамп импорт божлари орқали даромадлардан АҚШ фуқароларига 2000 доллардан ажратишга ваъда берди

Трамп импорт божлари орқали даромадлардан АҚШ фуқароларига 2000 доллардан ажратишга ваъда берди

Дональд Трамп импорт божлари орқали даромадлардан АҚШ фуқароларига 2000 доллардан ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда The Insider хабар берди.

Қўшма Штатлар президентининг сўзларига кўра, юқори даромадли шахслардан ташқари барча америкаликлар жорий этилган импорт божлари орқали йиғилган маблағлардан 2000 доллардан олади.

«Божларга қарши чиққанлар — аҳмоқлар! Энди биз дунёдаги энг бой ва энг ҳурматга сазовор давлатмиз! Деярли нол фоизли инфляция ва рекорд даражадаги фонд бозори қийматига эгамиз. Биз триллионлаб доллар ишлаб топяпмиз ва тез орада 37 триллион долларлик улкан қарзимизни тўлашни бошлаймиз», — деди Трамп.

АҚШ Божхона ва чегара хизмати маълумотларига кўра, 23 сентябр ҳолатига федерал ҳукумат импорт божлари ҳисобидан деярли 90 миллиард доллар даромад олган.

«Трамп маъмурияти “божларни хорижий етказиб берувчилар тўлайди”, деб даъво қилаётганига қарамай, аслида бу харажатларнинг катта қисми АҚШ импортёрлари зиммасига тушмоқда», дея ёзмоқда The Insider.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: