Қашқадарёда 4 эгизак қизалоқ дунёга келди

Қашқадарёда 4 эгизак қизалоқ дунёга келди

Китоб туманидан Жасур Мақаев ва Дилфуза Баҳриддинованинг оиласи яқинда 4 нафар гўзал қизалоқ билан янада катталашди. Энди бу хонадонда 9 нафар қизлар вояга етмоқда.

Эгизаклар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги марказининг Қашқадарё филиалида кесарча операция орқали дунёга келган. Ҳозирда улар халқаро протоколлар асосида парваришланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: