Жакартада юз берган ёнғин қурбонлари сони 20 кишига етди
Индонезия пойтахти Жакартадаги офис биносида юз берган ёнғин оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Индонезия ОАВлари полицияга таяниб хабар бермоқда.
Ўлганлар орасида ҳомиладор аёл ҳам борлиги айтилмоқда.
Ёнғин ўчириш ва қидирув ишлари давом этмоқда. Қурбонлар сони ортиши кутилмоқда.
