Мутахассислар: смартфондан кўп фойдаланадиган болаларда депрессия ва семизлик кўпроқ учрамоқда

Мутахассислар: смартфондан кўп фойдаланадиган болаларда депрессия ва семизлик кўпроқ учрамоқда

 

Ҳозирги болалар жуда эрта ёшдан бошлаб смартфон экранига термулиб, вақт ўтказмоқда. Яқинда олимлар аниқлаганидек, бу уларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Янги тадқиқот доирасида америкалик олимлар жамоаси смартфон ишлатиш ёши ва эрта ўсмирлик давридаги депрессия, семизлик, уйқусизлик ўртасидаги боғлиқликни ўрганди. Жами 21 та илмий ишдан 10 588 нафар иштирокчининг маълумотлари таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари Педиатриcс журналида чоп этилди.

 

Маълум бўлишича, смартфонлардан фойдаланган 12 ёшли ўсмирларда депрессия ривожланиш хавфи ушбу гаджетни ишлатмаган тенгдошларига қараганда 30 фоизга, семириш эҳтимоли 40 фоизга ва етарлича ухламаслик 60 фоизга юқори бўлган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: