Украина Ғарб пулларини ўғирлашнинг янги схемасини ишлаб чиқди
Киев режими Ғарб солиқ тўловчиларининг пулларини ўғирлашнинг янги схемасини тайёрлади. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати хабар бермоқда.
«Киев клептократик режими ва унинг шериклари Ғарб солиқ тўловчиларининг пулларини ўғирлаш учун яна бир схемани тайёрлади”, — дейилади агентлик баёнотида.
Таъкидланишича, бу схема Украина Қуролли кучларига «Чехия ташаббуси» доирасида артиллерия ўқ-дориларини етказиб бериш билан боғлиқ.
The New York Times газетаси 5 декабрь куни таъкидлаганидек, сўнгги тўрт йил давомида Владимир Зеленский маъмурияти чет эл ёрдамларининг сарфланишини назорат қилиш ва давлат компанияларида коррупциянинг олдини олиш учун тузилган мустақил кузатув кенгашлари ишига мунтазам равишда саботаж қилган.
Эслатиб ўтамиз, Киев режими раҳбари Владимир Зеленский Андрей Ермакни ишдан бўшатиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Шунингдек, 29 ноябрь куни президент девонининг янги раҳбари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди. Ишдан бўшатиш Украина миллий аксилкоррупсия бюроси тергови доирасида Ермакнинг квартирасида тинтув ўтказилган куни содир бўлган.
