Японияда 14 соат ичида ўндан ортиқ зилзила содир бўлди
Япония шимолида 7,5 магнитудали кучли зилзила содир бўлганидан кейин 14 соат ичида 10 дан ортиқ янги ер силкинишлари содир бўлди.
Бу ҳақда Япония метеорология агентлиги маълум қилди.
Ҳаммаси бўлиб 14 та янги зилзила содир бўлди, уларнинг максимал магнитудаси 6,4, минимали эса 3,6. Зилзила чуқурлиги 50 дан 10 километргача бўлган.
Ҳукумат ва Япония метеорология агентлиги ҳафта давомида Япониянинг шимоли-шарқидаги Хоккайдо ва Санрику оролларида кучли зилзила хавфи ортиши ҳақида огоҳлантирди.
